АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи элон қилинди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йил 4-10 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳав...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йил 4-10 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

 

  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;

 

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

 

  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

 

  • Наманган вилояти: Поп туманида;

 

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

 

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар