Наманган вилояти Учқўрғон туманида каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 3 март куни соат 11:00 да Учқўрғон туман фавқулодда вазиятлар бўлимига Spark ҳайдовчиси Учқўрғон-Қўғай йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, “Катта Магол” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Туман ФВ бўлими қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.





