Кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиради

САЛОМАТЛИК 03.03.2023, 20:01
Кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиради

Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари кунига 11 дақиқа давомида ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик инсонларда эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини аниқлади. 

Бунинг учун мазкур йўналишда ўтказилган 196 та тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилди. Якунда ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 фоизга, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 фоизга пасайтириши маълум бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, юқоридаги давомийликда яёв юрганлар саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 фоиз кўпроқ ҳимояланади, деган хулосага келинди. 

Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим. Қолаверса, кундалик ҳаёт тарзига ўзимизга ёқадиган жисмоний машғулотларни киритиш катта самара беради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1