АсосийDunyo

“Док-1 Макс”ни ишлаб чиқарган ҳинд компаниясини уч ходими ҳибсга олинди

'“Док-1 Макс”ни ишлаб чиқарган ҳинд компаниясини уч ходими ҳибсга олинди'ning rasmi

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқарган Мarian Biotech фармасевтика компаниясининг уч ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳибсга олиш Ҳиндистон ҳукумати лабораторияси томонидан ўтказилган синовлар натижасида Marion Biotech Pvt. Ltd (Уттар-Прадеш, Ҳиндистон) компаниясининг 22 та дори намунаси “бузилган ва қалбаки” экани аниқланганидан сўнг амалга ошган. Мarion компаниясининг операциялар бўлими бошлиғи ва икки кимёгари декабрда компанияни уч марта ва январда бир марта текширган Марказий дориларни стандарт назорат қилиш ташкилоти (CDСCО) инспектори шикояти асосида ҳибсга олган.

“Қалбаки дори воситалари жамиятга жиддий зарар етказиши мумкин ва улар билан боғлиқ маълумотлар, ёзувлар йўқ қилиниши мумкинлиги гумон қилинмоқда”, — дейди CDСCO'нинг дорилар инспектори Aшиш Каундал ўз шикоятида.

Полициянинг юқори мартабали зобити Marion'нинг икки нафар директори “мамлакатдан ташқарида ва улар Ҳиндистонга қўниши биланоқ ҳибсга олинишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар