Ўзбекистон собиқ СССР мамлакатлари орасида уй-жой қурилиши истиқболлари бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Этажи” компанияси тадқиқотларига таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда.
Тадқиқотда аҳолининг ўртача йиллик ўсиши, нақд пул учун уй-ёй мавжудлиги, оиланинг иш ҳақи эвазига ипотека берилиши, мамлакатда ҳар 1 000 та одамга қанча уйлар фойдаланишга топширилиши каби омиллар инобатга олинган.
“Этажи” компанияси томонидан Ўзбекистондан ташқари Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг кўчмас мулк бозорлари таҳлил қилинди.
Натижарга кўра, Қозоғистон собиқ СССР мамлакатлари орасида уй-жой қурилиши истиқболлари бўйича етакчи деб топилди.
Ўзбекистон иккинчи ўринда қайд этилди — тўпланган ипотека портфелининг улуши, ЯИМ ўсиши ва аҳолининг уй-жой билан таъминланиши бўйича мамлакат яхши кўрсаткичларга эришди.
Россия уй-жой сотиб олиш каби салбий кўрсаткичларга қарамай учинчи ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, Туркманистон ва Озарбайжон собиқ СССРнинг уй-жой қурилиши бўйича энг истиқболли бешта давлати қаторига кирад






