АсосийДУНË

Янги Зеландияда ҳам ер қимирлади

Бугун Янги Зеландия таркибидаги Кермадек архипелагида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди....

Бугун Янги Зеландия таркибидаги Кермадек архипелагида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри 8 минг киши истиқомат қилувчи Керакри шаҳридан 928 км шимоли-шарқда жойлашган. Аниқланишича, зилзила маркази 150 км чуқурликда.

Ҳозирча, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳам қайд этилмаган.

Аввалроқ, Туркияда ер қимирлагани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар