АсосийЖАМИЯТ

Эртага 7 та вилоятда ёмғирли об-ҳаво ҳукмрон бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 март куни Тошкентда ҳаво ўзгари...

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-11, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи  17-22 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, Навоий вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача, Навоий вилоятида секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача, Жиззах вилоятида  секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10,  кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:44

    Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин

    Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.

    'Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:37

    Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия ишлаб чиқариш, дата-марказлар ташкил этиш ва бошқа замонавий технологик ечимларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

    'Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:48

    Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди

    Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:52

    Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди

    Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

    'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 17:26

    Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

    Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

    'Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 16:55

    Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди

    “Бизда Эрон билан келишув бор. У муваффақиятли бўлиши керак”,— деди Трамп.