1

Москвадаги музейда Бухоро яҳудийлари ҳақида кўргазма очилди

МАДАНИЯТ 04.03.2023, 19:13
Москвадаги музейда Бухоро яҳудийлари ҳақида кўргазма очилди

Экспозицияда Марказий Осиёга экспедициялар чоғида тўпланган, турли музейлар ва шахсий коллекциялардан олинган кийим-кечак, кундалик турмуш ва маданият буюмлари намойиш этилди.

Музейнинг марказий фойесида ва чап галереядан 200 га яқин экспонатлар — санъат ва маиший буюмлар, ҳунармандчилик ва маросим буюмлари, туморлар, ноёб тарихий ҳужжатлар ҳамда фотосуратлар жой олган.

Экспозиция марказида ХИХ–ХХ бошларида Самарқанд ва Бухородаги анъанавий яҳудий уйларининг турли безак элементларини ўзида жамлаган бухор-яҳудий оиласининг тураржойи ҳақида ҳикоя қилувчи махсус инсталляция ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1