Бугун “Хавфсиз ҳаёт учун” вело ва пиёда юриш марафони соат 8:00 да республиканинг вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрининг "Ҳумо Арена" муз саройи биноси олдида старт олди.
Таъкидланишича, марафон ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида ўтказилмоқда.
Видеоларда марафонда иштирокчилар нур қайтаргичли жилетлар ва хавфсиз ҳаётга чақирувчи шиорли плакатлар кўтариб олганини кўриш мумкин.
Шунингдек, иштирокчилар орасида Баҳодир Жалолов ҳам кўрасиз. У бу ҳаракати билан ёшларни соғлом ва тўғри ҳаётга ундашни мақсад қилганини айтмоқда.






