АсосийJamiyat

Журналист Шуҳратбек Деҳқонов вафот этди

'Журналист Шуҳратбек Деҳқонов вафот этди'ning rasmi

Журналист, шоир Шуҳратбек Деҳқонов 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси хабар берди.

Шуҳратбек Деҳқонов бир қанча масъул лавозимларда ишлаган, "Нуроний" газетасини ҳам бошқариб келаётганди. Ўлимга давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шуҳрат Деҳқонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, турли жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда фаолият юритган эди.  

Муҳриддин Холиқовнинг бир қанча машҳур қўшиқлари, жумладан, "Парирўй санамлар" шеъри муаллифи Шуҳрат Деҳқонов эди.  

 

    Бошқа янгиликлар