Жазоир Президенти Абделмажид Теббун Туркия ва Суриядан қайтган қутқарувчиларни энг юқори давлат орденлари билан тақдирлади.
Маросим мамлакат пойтахти Жазоирдаги Абделатиф-Раҳал халқаро конференция марказида бўлиб ўтди.
Тадбирда Жазоир Президенти билан бирга Миллий Ассамблея (Сенат) спикери Солиҳ Кочил, Бутунхитой халқ мажлиси раиси Иброҳим Бугали, Бош вазир Эймен бин Абдурраҳмон, Бош штаб раҳбари Саид Шанкариха ва бошқа давлат арбоблари иштирок этди.
Дастур доирасида Туркия ва Сурияда қидирув-қутқарув ишларида қатнашган Жазоир Қизил Ярим Ой жамияти жамоаси ҳамда Жазоир Президент маъмурияти қошидаги Фуқаролик мудофаа бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи аъзоларига орденлар топширилди.
Мукофотлар Туркия ва Сурияга қутқарувчиларни етказиб берган мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари экипажларига ҳам топширилди.






