АсосийJamiyat

Озодбек Назарбеков Теҳрон ва Самарқанд ўртасида авиақатновни йўлга қўйишни таклиф қилди

'Озодбек Назарбеков Теҳрон ва Самарқанд  ўртасида авиақатновни йўлга қўйишни таклиф қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Отелерлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Меҳмонхона бизнеси форуми”да Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ҳамид Найрободий билан учрашди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" журналисти хабар берди. 

Учрашувда элчи Эронда ҳам, Ўзбекистонда ҳам Темурийлар даврида бунёд этилган меъморий обидалар кўплиги, туризм салоҳиятини ошириш учун бу имкониятдан унумли фойдаланиш лозимлигига тўхталиб, ҳозирда икки давлат ўртасида ҳафта бир маротаба авиақатнов амалга оширилиши, бу ўзаро туризмни ривожлантириш учун етарли эмаслигини таъкидлади.  

"Биз эса, Эронда сақланаётган тарих ва маданиятимизга алоқадор қўлёзмалардан нусха кўчириш, меҳмонхона бошқаруви ва мақом  йўналишида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, Теҳрон ва Самарқанд  шаҳарлари ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш каби таклифларни билдирдик.  

Музокара якунида, Эрон вакилларини Бахшичилик, Мақом санъати, Шарқ тароналари каби халқаро фестивалларда иштирок этишлари учун таклиф қилдик" - дейди Озодбек Назарбеков.

 

    Бошқа янгиликлар