1

Эртага Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

ДУНЁ 06.03.2023, 23:49
Эртага Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

Ерни 6 ва 7 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда сунъий йўлдош тизимлари ва дунё бўйлаб илмий халқаро метеорология лабораториялари маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн прогнозни амалга оширувчи Meteoagent хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 март куни К-индексида 6 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда, 7 март куни эса бу кўрсаткич 4 даражани ташкил қилади. 19 ва 26 март куни ҳам кучли геомагнит тўлқини кузатилади. Бу кунлар ҳатто соғлом одамлар ҳам саломатлигидаги ўзгаришлардан шикоят қилади. Жумладан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Магнит бўронининг саломатликка таъсири

Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат ратционидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1