АсосийJamiyat

Ўзбекистонда нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони маълум қилинди

'Ўзбекистонда нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони маълум қилинди'ning rasmi

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони жами 194 тани ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 136 тага кўпайган.  

Йиллар кесимида  фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони:  

 — 2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та  

 — 2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та  

 — 2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та  

 — 2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та  

 — 2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та

    Бошқа янгиликлар