1

Швейцарияда Путиннинг дўсти, мусиқачи Ролдугиннинг миллионлаб ҳисоблари сабаб банкирлар судланмоқда

ДУНЁ 08.03.2023, 15:36
Швейцарияда Путиннинг дўсти, мусиқачи Ролдугиннинг миллионлаб ҳисоблари сабаб банкирлар судланмоқда

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўсти, виолончелчи Сергей Ролдугин ҳеч қандай текширувсиз Швейцариядаги банк ҳисоб рақамлари орқали миллионлаб швейцария франки ўтказган, дея хабар қилган мамлакат прокурорлари. 

Айблов хулосасига кўра, тўрт нафар банкир Ролдугинга Швейцарияда пул омонатига қўйишда ёрдам берганликда айбланмоқда. Прокурорлар маблағ эгасини аниқлаш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қилмаганликларини даъво қилмоқда.

Ролдугин 2014 йилда Швейцариядаги Газпромбанкда очилган, Россиядан миллионлаб франклар оқиб чиққан иккита ҳисоб рақами эгаси сифатида кўрсатилган.

Путинга яқин мусиқачи расмий равишда тижорат фаолияти билан шуғулланмайди. Ролдугин "New York Times"га  тадбиркор эмаслигини ва айблов хулосасига кўра, бу миллионларга эгалик қилмаслигини айтган. 

Маълумот учун: Ўтган йилнинг октябрь ойида Газпромбанк Швейцариядаги фаолиятини тўхтатган. Ушбу молия муассасаси Россия ва Швейцария ўртасидаги савдо алоқалари ва операцияларини молиялаштириш бўйича сўнгги каналлардан бири эди. ОАВ маълумотларига кўра, 1992 йилда Цюрихда рўйхатдан ўтган “Газпромбанк”нинг асосий фаолияти икки давлат ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини молиялаштириш бўлган.

Ушбу иш Ролдугин каби одамлардан пулнинг ҳақиқий эгаларини яшириш сифатида фойдаланилганини кўрсатиши мумкин.

“Маълумки, Россия президенти Путин расман атиги 100 минг швейцария франки даромадга эга ва бой эмас, лекин аслида у ўзига яқин одамлар томонидан бошқариладиган улкан активларга эга”, — дейилади Reuters агентлик хабарида.

 

Reuters агентлиги Кремлдан Путиннинг Ролдугин билан муносабатлари, шунингдек, унинг бойлиги ва активлари ҳақида изоҳ сўраб жавоб ололмаган.

Кремл аввалроқ Ролдугин маблағлари Путин билан боғлиқ деган ҳар қандай таклифни рад этган эди.

Айблов хулосасида айтилишича, банкирлар Ролдугин активларнинг ҳақиқий эгаси ёки йўқлигини аниқлаш учун етарлича текширув ўтказишмаган.

Швейцарияда, агар мижознинг шахсига шубҳа туғилса, банклар иш муносабатларини рад этишлари ёки тугатишлари керак.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1