АсосийJamiyat

Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси тагига кириб кетди. 3 киши ҳалок бўлди (видео)

'Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси тагига кириб кетди. 3 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида қилинди.

Маълум қилинишича, М-37 автомобил йўлининг 44-километрида ҳаракатланиб келаётган Лаcетти йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк машинасининг орқасига келиб урилган. Ҳодиса оқибатида Лаcетти ҳайдовчиси ва икки йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, яна бир йўловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Қайд этилишича, Бухоро—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Лаcетти ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолган.

Ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар