АсосийJamiyat

Юрак, қон томир, асаб… Ўзбекистонда давлат хизматчилари асосан қандай касалликларга чалиниши маълум қилинди

'Юрак, қон томир, асаб… Ўзбекистонда давлат хизматчилари асосан қандай касалликларга чалиниши маълум қилинди'ning rasmi

6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди . Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамдаа ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди.

Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

 

    Бошқа янгиликлар