1

Чавушўғли: "Туркия Россиянинг Сурия бўйича ишчи учрашув ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади"

ДУНЁ 09.03.2023, 08:59
Чавушўғли: "Туркия Россиянинг Сурия бўйича ишчи учрашув ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади"

Туркия Россия томонининг Сурия бўйича келаси ҳафта Москвада ўтказилиши режалаштирилган ишчи учрашув бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Анқарада эронлик ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "Анадолу" АА.

Унинг сўзларига кўра, Туркия, Россия Федерацияси, Башар ал-Асад режими ва Эрон иштирокида Сурия масаласи бўйича тўрт томонлама муҳокамалар режалаштирилган. Туркия вазир ўринбосари даражасида вакиллик қилади, деди турк вазири.

У Москвада бўлажак йиғилиш иштирокчилари ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувга замин яратишини таъкидлади.

Чавушўғли Суриядаги вазиятга тўхталар экан, БМТ бу давлатга инсонпарварлик ёрдамини узлуксиз етказиб беришни давом эттираётганини таъкидлади.

“Февраль ойидаги зилзилалар ортидан Туркия Сурияга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётлар учун ҳаво ҳудудини очди. Туркиянинг қуруқлик чегараси орқали инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда ҳам ёрдам берамиз. Туркия-Сурия чегарасидан гуманитар ёрдам юкланган 475 юк машинаси аллақачон фалокат ҳудудига ўтиб кетган”, — деди вазир.

Чавушўғли Туркиянинг қардош Сурия халқи муаммоларига бефарқ эмаслигини ва бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1