АсосийJamiyat

Хорижда одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз ва бошқа қийин аҳволда қолган 229 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

'Хорижда одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз ва бошқа қийин аҳволда қолган 229 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

Чет давлатларда қийин вазиятларда қолган, масалан, одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги фуқаролардан 229 нафари Ўзбекистонга қайтарилди. Бундан ташқари моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган 462 нафар фуқарога қарийб 57 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, кўрсатилган ёрдам миқдори халқаро ташкилотлар, хайрия жамғармалари, юридик ва жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг беғараз ёрдамларини ўз ичига олади.

Шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, мураккаб эпидемиологик ҳолатлар ва техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган 10 мингга яқин фуқаромизга 108 минг АҚШ долларидан зиёд кўмак кўрсатилди. Бунда ёрдамнинг катта қисми Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган фуқароларга кўрсатилди.

Бундан ташқари, 14 мингга яқин чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визаси берилди. Бу вақт оралиғида республикага 1,1 миллионга яқин чет эл фуқароси кирган. Яъни хорижлик фуқароларнинг 99 фоизи визасиз тартибда келган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар