1

Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очиши мумкин

СИЁСАТ 09.03.2023, 11:11
Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очиши мумкин

Кеча, 8 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацецег билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки давлат Президентларининг 2022 йил сентябр ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

"Мўғулистон жорий йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда",–деди Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида. 

Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1