1

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди

ДУНЁ 09.03.2023, 15:40
Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг BaigeNews.kz ахборот портали жиноий ишлар бўйича ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суди хабарига таяниб хабар берди.

Январь ойида Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов Бектанов “ноқонуний буйруқлар бергани ва ҳарбий стратегик объектларни ҳимоясиз қолдиргани”ни айтган эди. Бундан ташқари, собиқ вазир “жанговар вазиятда ўз ваколатини суиистеъмол қилиш”да айбланган.

Аввалроқ Бектанов 20 февраль куни Бош прокуратура томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 452-моддаси (ҳокимиятнинг ҳаракасизлиги) бўйича терговга қадар текширув ўтказилгач, қўлга олингани ҳақида хабар берилган.

2021 йил августидан буён Мудофаа вазирлигини бошқариб келган Бектанов 19 январь куни лавозимидан озод этилган. Шу куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев янги мудофаа вазири – мамлакат ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Руслан Яхшилиқовни тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 2 январь куни Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари бошланган, фуқаролар суюлтирилган газ нархи икки баравар оширилганидан норозилигини билдиришган эди. Республиканинг энг йирик шаҳри Олматида тартибсизликлар, талончилик, давлат муассасалари ва хавфсизлик ходимларига ҳужумлар бўлган. Мамлакат расмийлари 19 январга қадар мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1