АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Президентликка бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас этиб белгиланмоқда

'Ўзбекистонда Президентликка бир шахс сурункасига  икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас этиб белгиланмоқда'ning rasmi

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Булар:  

▪️Қонунчилик палатаси Спикери;  

▪️Сенат Раиси;  

▪️Ўзбекистон Республикасининг Президенти;  

▪️вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси;

▪️ҳоким;  

▪️Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;  

▪️Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;  

▪️Марказий сайлов комиссиянинг раиси;  

▪️Бош прокурор лавозимларидир.

    Бошқа янгиликлар