8-март – Халқаро хотин-қизлар куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан Мақсуда Каримова ва унинг оила аъзолари учун қўш қувончга айланди. Байрам арафасида оила бекаси уч эгизакни дуёнга келтирди.
Ўттиз беш ёшли Мақсуда Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида тажрибали шифокорлар назоратида уч нафар эгизак қизлар – Фотимахон (вазни 2,2 кг), Зуҳрахон (2,5 кг), Захрохон (2,2 кг)ни бағрига босди.
Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқнинг ҳам аҳволи яхши.
Мақсуд Каримова жами олти фарзанднинг онасига айланди.






