АсосийJamiyat

Нодавлат умумтаълим мактабларида қанча ўқувчи таҳсил олаётгани маълум бўлди

'Нодавлат умумтаълим мактабларида қанча ўқувчи таҳсил олаётгани маълум бўлди'ning rasmi

 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
 Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сонини 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 32 158 нафарга кўпайган. 
Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:   
— 2018/2019-ўқув йили бошига – 13 769 нафар
— 2019/2020-ўқув йили бошига – 21 042 нафар   
— 2020/2021-ўқув йили бошига – 26 970 нафар      
— 2021/2022-ўқув йили бошига – 30 553 нафар  
— 2022/2023-ўқув йили бошига – 45 927 нафар
​​​​​​

    Бошқа янгиликлар