АсосийJamiyat

Бугун баъзи вилоятларда ёмғирли об-ҳаво бўлади

'Бугун баъзи вилоятларда ёмғирли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар