1

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой президенти этиб сайланди

ДУНЁ 10.03.2023, 09:27
Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой президенти этиб сайланди

Хитой халқ вакиллари кенгаши депутатлари Си Цзиньпинни қайта сайладилар. У мамлакат тарихида учинчи муддатга сайланган биринчи раис бўлди. Си Цзиньпин яна Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши раҳбари лавозимини ҳам эгаллади. 

Қарор бир овоздан қабул қилинди. Овоз беришда 2952 киши иштирок этди. Бундан ташқари, Давлат кенгаши бош вазирининг биринчи ўринбосари Хан Чжен Хитой Халқ Республикаси вице-президенти этиб сайланди. Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Чжао Лежи ХХР Доимий қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Си Цзиньпин 69 ёшда. У 2012 йилда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби бўлди, 2013 ва 2018 йилларда Хитой Халқ Республикаси раиси этиб сайланди. 2017 ва 2022 йилларда у қайтадан Коммунистик партия Марказий қўмитаси Бош котиби этиб сайланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1