Жорий йил 11-15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида.





