Баҳодиржон Сиддиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Ушбу маълумотни Davletovuz канали манбаси тасдиқлаган.
Баҳодиржон Сиддиқов 2009−2010 йилларда ва 2017 йилда «Нефтегазинвест» масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаганди.
2017−2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари бўлган. 2018−2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимида фаолият юритган, 2019 йил февралидан 2020 йил январигача «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилганди.
Сўнгги вақтларда у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган.
«Ўзбекнефтгаз»га 2020 йил январидан буён Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилаётганди.
2022 йил декабрида энергия таъминотидаги камчиликлар учун бошқа масъуллар қатори Абдуллаев ҳам ҳайфсан олганди.
2023 йил март ойи бошида имзоланган президент қарорига асосан, 31 та йирик давлат корхонаси, хусусан
«Ўзбекнефтгаз»нинг давлат акция пакетлари бўйича акциядорлик функцияси Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилган эди.






