Бугун, 13 март куни Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Конституциявий суднинг қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган.
Конституциявий суд раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг айтишича, Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади.






