АсосийJamiyat

Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

'Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида Тошкент-Қарши, Самарқанд-Тошкент йўналишларида қўшимча, Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида эса биринчи марта тезюрар йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 17 мартдан 23 мартгача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд "Афросиёб" электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09-Тошкент 13:19;
  • 768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40-Самарқанд 15:48.

20−21 март кунлари 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент "Афросиёб" электропоезди йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
  • 779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

Шунингдек, 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади ва ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:

  • 7-сонли "Шаҳрисабз-Самарқанд" йўналиши: Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:54;
  • 8-сонли "Самарқанд-Шаҳрисабз" йўналиши: Самарқанд 17:52 — Шаҳрисабз 21:22.

    Бошқа янгиликлар