9-21 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи марта миллий терма жамоалар иштирокида CАФА мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақада CАФА аъзолари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этишади.
Россия терма жамоаси эса меҳмон сифатида таклиф этилган. Сўнгги меҳмон жамоа номи тез орада маълум бўлади.
8та жамоа иккита гуруҳда бўлинади ва гуруҳларда биринчи ўринни олган икки жамоа финалда тўқнаш келади. Гуруҳда иккинчи бўлганлар эса мусобақанинг учинчи ўрини учун баҳсда майдонга тушишади.
Маълумот учун, 12-20 июнь ФИФА кунлари ҳисобланади.