АсосийJamiyat

Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди

'Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

Бош прокурорнинг 10 март кунидаги буйруғига асосан Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълумот учун, Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди. 

Бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Санжар Мавлонов жиноят устида ушлангани сабаб ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура бундай хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар