АсосийJamiyat

Тошкентда қариялар уйининг девори тунда қулаб тушди

'Тошкентда қариялар уйининг девори тунда қулаб тушди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида девор қулаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 14 март куни соат 00:45 ларда Олмазор туманининг Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаб тушган. Бунга пойтахтда ёғган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Девор олдида турган, фуқаро С.A.гa тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомашинага шикаст етган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар