АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди: икки ҳудудда қор кўчиш хавфи кутилмоқда

Ўзгидромет директори Ш.Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида қор кўчиш хавфидан огоҳлант...

Ўзгидромет директори Ш.Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида қор кўчиш хавфидан огоҳлантириб, тезкор гидрометеорологик ахборот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16-23 март кунлари ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
— Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

"Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар