АсосийЖАМИЯТ

23-31 март кунлари 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун самолёт чипталарига чегирма эълон қилинди

“Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 2...

“Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга чегирма эълон қилди. 

Компания хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, яъни 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига 21% чегирма берилади.

Қайд этилишича, чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина "Uzbekistan Airways Sales"  ёки унинг агентларига мурожаат қилиш керак.

    Бошқа янгиликлар