Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоят ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди.
Исмоилов Фарходжон Вохобович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.






