1

The Economist` тузган "Россиянинг дўстлари" индексидан Ўзбекистон ҳам жой олди

ДУНЁ 16.03.2023, 15:05
The Economist` тузган "Россиянинг дўстлари" индексидан Ўзбекистон ҳам жой олди

Ўзбекистон The Economist журналининг Россиянинг геосиёсий иттифоқдошлари индексига киритилиб, 12 давлат ичида охирги ўринни эгаллади. Нашр рўйхатни тузишда мамлакатларнинг дипломатик, ҳарбий, шунингдек, энергетика ва иқтисодий алоқаларини таҳлил қилган, дея хабар бермоқда "Газета.уз".

 

Британиянинг The Economist журнали Россия Федерацияси билан яқин муносабатларни сақлаб турган Россиянинг геосиёсий иттифоқчилари индексини тузди. Ўзбекистон унда сўнгги 12 ўринни эгаллаган.

Журналда қайд этилишича,  Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинининг бир йиллигидан бир кун олдин 39 давлат БМТнинг Россия ҳаракатларини қораловчи резолюциясини қўллаб-қувватлашдан бош тортган. АҚШ ва унинг иттифоқчилари санкциялар киритганига қарамай, “Россия иқтисодиёти ва савдоси ҳайратланарли даражада яхши ҳолатда”, — дейилади материал муаллифлари.

Таъкидланишича, ОАВ ва таҳлил марказлари Ғарб Россияни яккалаб қўя олмаганини ёки кўплаб ривожланаётган мамлакатларни ўз томонига ўтказа олмаганидан нолимоқда.

Индексда Россиянинг қўллаб-қувватлаши ёки мажбурлаш имкониятининг учта тоифадаги 11 та кўрсаткичи ҳисобга олинган.

Дипломатик. Мамлакат БМТнинг асосий резолюцияларида Россияга қарши овоз бердими, бетараф қолдими ёки Россияни қўллаб-қувватладими?

Ҳарбий. Мамлакатнинг Россия билан расмий ҳамкорлик шартномаси борми? Мамлакатда рус қўшинлари ёки ёлланма ҳарбийлар борми? Уруш бошланганидан кейин у Россияга қурол етказиб берганми? Бу давлат Россия қуролларига боғлиқми? Уруш бошланганидан бери Россия билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказдими?

Энергия ва иқтисодий. Мамлакат Россия газига, атом электр станцияларига ёки ядро технологиясига боғлиқми? Россиянинг улуши умумий савдонинг 10% дан ошадими? Уруш бошланганидан бери Россияга экспорт ошдими?

Нашрнинг қайд этишича, индекс “ҳар бир давлатнинг дипломатик позициясининг нуансларини акс эттирмайди, у фақат давлатлар Россияга нисбатан ўз позициясини қандай танлаши ва улар мажбурлашда заиф бўлиши мумкинлиги ҳақида умумий баҳо беради.

Рўйхатдаги энг юқори индекс балларини олган мамлакатларнинг ярми Арманистон, Беларус, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон  сиёсат, тарих ва географияга асосан Россия билан боғланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1