1

Самарқандда йигит кекса ёшдаги инсонни масхара қилиб, видеони TikTok'ка жойлади (видео)

ЖАМИЯТ 17.03.2023, 09:58
Самарқандда йигит кекса ёшдаги инсонни масхара қилиб, видеони TikTok'ка жойлади (видео)

Ижтимоий тармоқларда умумий овқатланиш шахобчасида йигит кекса отахоннинг устидан кулгани, масхара қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Самарқандда содир бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, йигит ҳолатни тасвирга олиб ТикТокка жойлаган. ИИб томонидан "қаҳрамон" ушланди, унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳолат ота-оналар иштирокида муҳокама қилинган.

“11 март куни ишхонамизга ҳар кун келадиган амаки билан ҳазиллашдим ва ижтимоий тармоқларга тарқатдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қайтарилмайди. Амакидан ва халқимиздан кечирим сўрайман”, - дейди йигит.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1