1

Узун ва Кармана туманларда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарлар ушланди

ЖИНОЯТ 17.03.2023, 16:06
Узун ва  Кармана туманларда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун ва  Кармана туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

“Sh.A.” МЧЖ раҳбари Ш.Б. ва “S.I.” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Т.билан ўзар тил бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 70 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини гўёки ушбу маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, “A.Q.” МЧЖ раҳбари К.А ва “J.E.” МЧЖ раҳбари Ф.М. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” ҳудудий бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.F.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар маиший техника ва қурилиш материалларини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 546,6 млн сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1