Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Араб Амирлигига ишчи ташрифи давомида бир қатор самарали учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда хорижий тил сифатида араб тили ўқитиладиган мактаблар учун ўқув-методик мажмуаларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш, педагогларнинг малакасини ошириш, улар фаолиятини лицензиялаш бўйича тажриба алмашиш, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш каби масалалар тўғрисида фикр алмашилди.
Суҳбат якунида томонлар барча йўналишларда яқиндан ҳамкорликни яна-да чуқурлаштириш юзасидан келишиб олдилар.
БАА Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котиби ўринбосари доктор Абдуллоҳ Муғробий билан кечган мулоқот чоғида СТЕМ фанлари ҳамда араб тилини ўқитиш бўйича БААдан мутахассисларни жалб этиш каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
БААнинг «Алеф Эдуcатион» ташкилоти бош директори Жефри Алонсо ва компания вакиллари билан кечган мулоқот чоғида Алеф рақамли таълим платформасини Ўзбекистонда маҳаллий шароитга мослаштирилган ҳолда жорий этиш, катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим бошқарувида энг оптимал қарор қабул қилиш бўйича мамлакатимизда ҳудудида тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш, шунингдек, форматив ва сумматив баҳолаш механизмини йўлга қўйиш каби йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Халифа фан ва технологиялар университети ижрочи вице-президенти Доктор Аҳмад ал Шоиби билан учрашув ўтказди.
Унда томонлар ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро илмий конференwияларни биргаликда ташкил этиш, тажриба алмашиш дастурини жорий этиш бўйича келишиб олдилар.





