1

Гаага суди Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди

ДУНЁ 17.03.2023, 22:00
Гаага суди Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб Zamon.uz хабар берди.

“Бугун Халқаро жиноий суднинг Иккинчи судгача палатаси Украинадаги вазият контекстида икки шахсни ҳибсга олиш учун ордер берди: жаноб Владимир Владимирович Путин ва Мария Алексеевна Лвова-Белова (Россиядаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман)", дейилади пресс-релизда. 

 

Суднинг тушунтиришича, Путин ва Лвова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда.

Бир кун аввал БМТнинг тергов комиссияси украиналик болаларнинг Россияга олиб кетилиши уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1