АсосийJamiyat

Бугун иссиқ об-ҳаво бўлади, куннинг иккинчи қисмида 6 та вилоятда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун иссиқ об-ҳаво бўлади, куннинг иккинчи қисмида 6 та вилоятда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юазага келиши мумкин. Республиканинг баланд тоғларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар