1

Сирдарёда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 18.03.2023, 17:21
Сирдарёда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.А. фуқаро С.Энинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1