1

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 19.03.2023, 08:17
Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° илиқ бўлади.
 

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1