Ўзбекистонда илк бор оғир аҳволдаги беморнинг экстракараниал артерияларига эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди

ЖАМИЯТ 19.03.2023, 13:56
Ўзбекистонда илк бор оғир аҳволдаги беморнинг экстракараниал артерияларига эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди

 Илк бор оғир аҳволдаги беморнинг экстракараниал артерияларига эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори ўринбосари Абдурасул Юлбарисовнинг маълум қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши дунёда эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. 

Хусусан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши ачинарли ҳолат.

Шу боис бу хасталикнинг олдини олиш, уни самарали даволаш ва оғир асоратларини бартараф этиш замонавий тиббиёт олдидаги долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Чунки қатор давлатлар клиникаларида уйқу артерияларида бажариладиган жарроҳлик амалиётлар сони минимал.  

Бу омиллар 2017 йилда юртимизда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилиши учун асос бўлди.  

Марказнинг фаолият йўналиши мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга қаратилган.  

Бу ерда уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморлар илғор услуб ва юқори технологиялар асосида муолажа қилинмоқда.  

Сўнгги йилларда муассасада янги амалиётлар ўзлаштирилмоқда. Жумладан, ўтган йили илк бор сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги 4 та даражасида ишемик инсульт ўткир даврини бошдан кечираётган бир нафар беморнинг экстракараниал артерияларига илк бор эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди.

Шунингдек, мураккаб операциялар вилоятлар даражасига туширилмоқда. Чунончи, марказ томонидан Фарғона вилоятида илк бор транскраниал оксиметрия текшируви амалиётга татбиқ этилди. Натижада беморларда интраоперацион инсульт хавфининг олди олиш учун имконият яратилди. Қолаверса, марказимизнинг Фарғона минтақавий филиалида очиқ усулда уйқу томирларида мураккаб амалиётлар ўтказилди.

Бинобарин, Сирдарё вилоятида 25 нафар, Тошкент вилоятида 30 нафар беморда транскраниал дуплекс сканерлаш текшируви амалга оширилди. Шу туфайли интракраниал артериялар аневризмасини эрта ташхислаш йўлга қўйилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1