1

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 20.03.2023, 15:24
Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

18 март куни Супа-Зомин йўлида прокуратура ходимлари кетаётган автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат тахминан 23.00ларда содир бўлган.

Зомин тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Э. К. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинада ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилиши оқибатида ЙТҲ содир этилган.

Оқибатда, Э. К. ва автомашина салонида бўлган Зомин тумани прокуратураси иш юритувчиси А. Қ. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, туман прокуратураси терговчиси Д. З. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19 март куни вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми ”а“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1