Тошкентда кучли ёмғир ёғяпти. ЙҲХХ аҳолини огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 20.03.2023, 18:17
Тошкентда кучли ёмғир ёғяпти. ЙҲХХ аҳолини огоҳлантирди

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгарганлиги сабабли йўлларда кўриниш чекланиб, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ аҳолига мурожаат қилди.

Барча ҳайдовчилардан:

  • тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
  • оралиқ масофани сақлаб;
  • газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;
  • эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўралади хабарда.

“Жиддий зарурат бўлмаса, узоқ йўл сафарига чиқмаслигингизни тавсия қиламиз. Пиёдалардан эса, белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХХ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1