1

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди “Ўзгидромет”

ЖАМИЯТ 21.03.2023, 08:15
Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди “Ўзгидромет”

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1