1

Байден атрофни ифлослантиришдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти — Трамп

ДУНЁ 22.03.2023, 11:03
Байден атрофни ифлослантиришдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти — Трамп

АҚШнинг собиқ президенти ўзи тахмин қилганидек, ҳибсга олиниши олдидан жаҳл устида твит қолдирди. Бу ҳақда zamon.uz  хабар бермоқда.

“Хитой, Россия, Эрон, КХДР ва бошқа унча дўстона бўлмаган давлатлар дунёни бўлиш билан банд бўлган бир пайтда бизнинг қачонлардир буюк давлат бўлган Америка Қўшма Штатларимиз шунчаки ўтириб кузатмоқда. Биз энди чегаралари очиқ, сайловлари сохта ва инфляцияси улкан бўлган давлатмиз. Бизнинг “етакчимиз” ейиш, ичиш ва атрофни ифлослантиришдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти”, — деб ёзган Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Трамп Оқ уйга қайтиш йўлида куч тўпламоқда. Ижтимоий тармоқ орқали у ўз тарафдорларини сайловдаги рақиби — демократик партиянинг “ифлос сиёсий ўйинларига қарши” норозилик акциясига чиқишга чақирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1