1

18 ёшгача ногирон болаларни парваришлаётганларга ҳар ойда 500 минг сўмдан нафақа тўланади

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 15:29
18 ёшгача ногирон болаларни парваришлаётганларга ҳар ойда 500 минг сўмдан нафақа тўланади

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати билан бу ерда  (https://lex.uz/docs/5865484#5867755)батафсил танишишингиз мумкин.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1